UzASBO dasturi qanday o'rnatiladi

   "UZASBO" дастурий мажмуасидан фойдаланиш учун компьютер интернет тармоғига уланган ва Microsoft Silverlight дастури ўрнитилган бўлиши лозим. Бу қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Интернет Браузер орқали “Адрес” катакчасига (uzasbo.mdm.uz) ёзиб, Enter тугмаси босилганидан сўнг алоқа тармоғи орқали фойдаланувчи компютери UZASBO ДМ га уланади.

    Фойдаланувчининг компютерига Microsoft Silverlight дастури ўрнатилмаган бўлса дастурни ўрнатиш лозимлиги хақидаги ойна очилади.

 

  

 

     Microsoft Silverlight дастури ўрнатилмаганидан сўнг Интернет Браузери кайта ишга туширилиши лозим.
Интернет Браузер орқали “Адрес” катакчасига (uzasbo.mdm.uz) ёзиб, Enter тугмаси босилганидан сўнг алоқа тармоғи орқали фойдаланувчи компютери UZASBO ДМ га уланади ва мониторда “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги “UzASBO” ДМ” ва “Тизимга кириш”–“Вход в систему” ойнаси очилади. Дастурий мажмуага кириш учун “Фойдаланувчининг исми”–“Имя пользователя (Логин)” катакчасига “Логин”–“UzASBO” ДМ администратори томонидан ҳар бир фойдаланувчи учун яратилган такрорланмас идентификатор ҳамда “Пароль” катакчасига “Пароль”–фойдаланувчининг логинини унга тегишли эканлигини аниқлаш учун ишлатиладиган, фақат фойдаланувчигагина маълум бўлган, олтита белгидан кам бўлмаган ҳарфлар ва/ёки рақамлар ҳамда белгилар кетма-кетлиги ёзилиб, “ОК” тугмачаси билан ёзилган логин ва паролни тасдиқлаш билан кирилади (ёки “Отмена” тугмачаси билан киришни бекор қилиш мумкин).

 

       Эслатма: Агар фойдаланувчи Дастурий мажмуага биринчи маротаба кириш жараёнида дастурда ишлаш  учун керак буладиган хотира учун жой (26 MB) сурайди ва фойдаланучи зарур буладиган хотира учун жой суровани тасдиклаши лозим.

    Дастурий мажмуанинг бош ойнаси очилганда, унда бюджет ташкилотлари томонидан бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларини юритилиши ҳамда ҳисоботларини шаклланишига доир амалларни бажариладиган алоҳида бўлимлар намоён бўлади:

 

-Главная (Бош саҳифа)
-Справочники (Маълумотнома)
-Документы (Ҳужжатлар)
-Отчеты (Ҳисоботлар)
-Казна-клиент (Ғазна-мижоз)
-Поиск (Қидирув)